17:00 / 02.02.2023
10402
Реклама

“Ўзбекнефтгаз”: 2022 йилда “Шўртан” ва “Газли” регионларида 1839 кв км 3D сейсмик-қидирув ишлари амалга оширилди

Фото: Ўзбекнефтгаз

Сўнги йилларда Республикада ички истеъмолнинг ошиши, иқтисодиётнинг ўсиши, аҳоли сонининг кўпайиши ва кўплаб турар жой биноларининг қурилиши энергия ресурсларига бўлган эхтиёжнинг ортишига олиб келмоқда. Бу ўз навбатида Республикамиз ер қаъридаги мавжуд табиий бойликларни излаб топиш, уларни қазиб олиш ва ҳалққа етказиб беришга қаратилган геология-қидирув ишларини жадаллаштиришни талаб қилмоқда.

Шу сабаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида амалга оширилаётган геология-қидирув ишлари дастури доирасида 2022 йилда Республикамиз углеводород захирасини кўпайтириш, янги истиқболли майдонларни аниқлаш ва уларни чуқур бурғилашга тайёрлаш борасида самарали ишлар амалга оширилди.

Ушбу мақсадларда ўтган йили Бухоро-Хива регионида 1839 кв км хажмда 3D сейсмик қидирув ишлари амалга оширилди.

Бунинг натижасида “Шўртан” конлари гуруҳида амалга оширилган “Шўртан 3D” лойиҳаси доирасида “Шўртан” конининг қуйи қатламлари бўйича олинган маълумотлар ўрганилиб, табиий газ истиқболли ресурслари 8 млрд куб метрга яқин бўлган “Шўртан” терриген юра паспорти тайёрланди. Унга асосан лойиҳавий чуқурлиги қарийб 5000 метр бўлган “Шўртан” терриген юра биринчи излов қудуғида бурғилаш ишлари амалга оширилмоқда. 

Бундан ташқари 3D сейсмик-қидирув ишлари натижасида табиий газ ресурслари 4 млрд. куб метрдан кўпроқ бўлган янги “Карвонгузар” майдони аниқланиб, чуқур бурғилашга тайёрланди. Бугунги кунда ушбу майдонда ҳам излов бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.

Газли регионидаги мавжуд конларнинг қуйи қатламларини ўрганиш, янги истиқболли майдонларни аниқлаш мақсадида амалга оширилган “Учқир 3Д” лойиҳаси бўйича “Учқир”, “Жанубий Аккум”, “Шарқий Хатар”, “Ҳарбий Аккум” конларининг геологик модели аниқлаштрилиб, қўшимча излов-қидирув ва қазиб олиш қудуқларни бурғилашга киритиш имконин яратмоқда.

Бундан ташқари 3D сейсмик-қидирув ишлари натижасида жами ресурслари 5 млрд куб метр табиий газ ресурсли “Нортепа” ва “Рахматбобо” майдонлари аниқланиб чуқур бурғилашга тайёрланди.

Бугунги кунда “Рахматбобо” майдонда бурғилаш ишлари бошланган бўлиб, “Нортепа” майдонида бурғилашга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Top