12:50 / 11.02.2023
10049
Реклама

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Республика корпоратив секторида биринчилардан бўлиб GRI ва SASB ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган “Барқарор ривожланиш ҳисоботи”ни эълон қилди

Фото: Ўзбекнефтгаз

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан PWC консалтинг компанияси билан ҳамкорликда биринчи марта 2021 йил учун Барқарор ривожланиш ҳисоботини (ESG) тайёрлади ва эълон қилди.

Global Reporting Initiative (GRI) ва Барқарор ривожланиш ҳисоб стандартлари Кенгаши (SASB) стандартлари тизими асосида барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳисоботларни тайёрлаш замонавий компанияларни экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув вазифаларини ҳал қилишга жалб қилиш ва уларнинг маҳаллий, минтақавий ва глобал даражада барқарор ривожланишга қўшган ҳиссасини акс эттиришга қаратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Барқарор ривожланиши тўғрисидаги ҳисоботни ишлаб чиқишда асосий эътибор қуйидаги учта тамойилга қаратилди:

  • атроф-муҳитга масъулият билан ёндашиш;
  • ижтимоий масъулият;
  • корпоратив бошқарувнинг сифати.
Фото: Ўзбекнефтгаз

Ҳисоботни тайёрлашда менежмент ва ривожланиш стратегияси, иқтисодий кўрсаткичлар, экологик қонунларга риоя қилиш, ходимлар саломатлиги ва хавфсизлиги каби муҳим мавзулар доирасида умумий кўрсаткичлар тўлиқ очиб берилди. 100 та GRI кўрсаткичидан 97 таси, шунингдек, 12 та SASB кўрсаткичлардан 9 таси тўлиқ ошкор қилинди. Кўрсаткичлар халқаро стандартларга мувофиқ тўлиқ очиб берилган бўлиб, бу “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг муваффақиятли ташкилий ишлари ва инвестицион жозибадорлигини таъкидлайди.

ESG тамойилларини жорий қилиш компанияннг жамиятга, шу жумладан атроф-муҳит ва иқтисодиётга таъсирини ҳисобга олган ҳолда ишлашини англатади. Бу нафақат бутун иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашга ёрдам беради, балки компаниянинг молиявий бўлмаган хатарларини камайтиради, унинг барқарорлигини таъминлайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Республика аҳолиси фаровонлигини ошириш бўйича фаолияти шаффофлигини ошириш мақсадида ҳар йили барқарор ривожланиш ҳисоботини тайёрлашни ва доимий равишда оммага эълон қилиб боришни ўз олдига мақсад қилиб қўймоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати

Top