10:05 / 13.02.2023
13256

Зилзила оқибатида Туркия иқтисодиётига етказилган зарар 84 миллиард доллардан ошиши мумкин

Туркияда турар жой биноларига етказилган зарар 70,8 миллиард долларни ташкил этган. Зилзила оқибатлари мамлакат бюджети даромадларининг 10,4 миллиард долларга камайишига олиб келади, меҳнат йўқотишлари эса Туркия иқтисодиётига 2,9 миллиард доллар зиён етказади.

Фото: karar.com

Туркиядаги зилзилалар мамлакат иқтисодиётига 84 миллиард доллар ёки мамлакат ЯИМнинг қарийб 10 фоизи миқдорида зарар етказиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg Туркия тадбиркорлар конфедерацияси ва республика ишбилармон доиралари вакилларининг ҳисоб-китобларига асосланиб хабар бермоқда.

Ишбилармонлар гуруҳи маълумотларига кўра, турар жой биноларига етказилган зарар 70,8 миллиард долларни ташкил этган. Зилзила оқибатлари мамлакат бюджети даромадларининг 10,4 миллиард долларга камайишига олиб келиши мумкин, ишчи кучи миқдорининг қисқариши эса Туркия иқтисодиётига 2,9 миллиард доллар зиён келтиради.

Аввалроқ, 8 февраль кунидан бошлаб Туркия фонд биржаси 24 йил ичида биринчи марта савдоларни 14 февралга қадар тўхтатгани хабар қилинганди.

Мавзу
Туркияда вайронкор зилзила
6 феврал тонгида Туркия жануби-шарқида рўй берган 7,8 балли зилзила минглаб одамларни ҳаётдан олиб кетди.
Барчаси
Top