20:44 / 21.02.2023
45028

Россия ғалласи ноқонуний йўл билан Ўзбекистонга экспорт қилинаётгани аниқланди

Қозоғистонда Россия ғалласини импорт қилиш билан боғлиқ кулранг схема фош этилди. 

Фото: РИА Новости

Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлигининг (ММА) аниқлашича, Россия ғалласи Қозоғистон ниқоби остида бошқа давлатларга экспорт қилинмоқда. Бу ҳақда агентликка таяниб ТАСС хабар берди. 

ММА маълумотларига кўра, маҳаллий корхоналардан бири 2021-2022 йилларда Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистонга бир миллиард тенге (2,2 миллион доллар) қийматли 8,3 минг тонна Россия ғалласини экспорт қилган. 

Қозоғистон компанияси имтиёзли экспорт тарифини олиш учун маҳаллий фермер хўжаликларининг ғалла Қозоғистонники экани ҳақидаги сохта ҳисоб-фактураларидан фойдаланган. Кулранг схемалар транзит тарифидан қочиш имконини берган. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари давом этаётгани айтилмоқда. 

2022 йилда Россия фермерлари рекорд даражада кўп - 153,8 миллион тонна ғалла етиштирди. Бироқ, Ғарб санкциялари ва логистиканинг узилиши туфайли дон омборларда тўпланиб қолаётгани ва бу россиялик фермерлар учун хавф туғдираётгани хабар қилинганди.

Top