08:44 / 10.03.2023
5103

Ўзбекистонда нодавлат таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони маълум қилинди

2022/23 ўқув йили бошига фаолият юритаётган 194 та нодавлат умумтаълим ташкилотларида жами 45 927 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, нодавлат умумтаълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сонини 2018/2019 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 32 158 нафарга кўпайган. 
  
Йиллар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони:   
    
2018/2019 ўқув йили бошига – 13 769 нафар; 
2019/2020 ўқув йили бошига – 21 042 нафар;   
2020/2021 ўқув йили бошига – 26 970 нафар;   
2021/2022 ўқув йили бошига – 30 553 нафар;  
2022/2023 ўқув йили бошига – 45 927 нафар.

Top