17:18 / 28.03.2023
3662

Ўзбекистонда аҳоли масканларининг 75 фоизи 4G алоқа билан қамраб олинган – Рақамли технологиялар вазирлиги

Қайд этилишича, 2022 йилда аҳоли масканларини 2G алоқа билан қамраб олиш 99 фоизга, 3G алоқа қамрови эса 87 фоизга етказилган.

2020 йилдаги статистикага кўра, мамлакатда интернетдан фойдаланувчиларнинг умумий сони 2020 йилда 22,5 миллионни (шундан мобил интернетдан фойдаланувчилар сони эса 21,4 миллионни) ташкил этган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 27,9 миллионга (мобил интернет фойдаланувчилари сони 26,4 миллионга) етган.

2022 йилга келиб Ўзбекистон бўйича интернет фойдаланувчиларининг умумий сони 31,1 миллионга (шундан мобил интернет фойдаланувчилари сони 29,5 миллионга) етган.

2022 йилда 4,6 миллионта уй хўжалигида интернетга уланиш имконияти яратилган. Хусусан, ўтган йили аҳоли масканларининг 99 фоизи 2G, 87 фоизи 3G, 75 фоизи 4G алоқа қамрови билан қопланган. 2022 йил мобайнида 170 минг км оптик толали алоқа линиялари тортилиб, қамров 80 фоизга етказилган.

Қайд этилишича, ахборот-коммуникация хизматлари (алоқа ва ахборотлаштириш ҳамда компьютер хизматлари) ҳажми 2021 йилда 17,8 трлн сўмни ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 22,9 трлн сўмга етган. Рақамли иқтисодиёт соҳасининг ЯИМдаги улуши ўтган йили 2,77 фоизни ташкил қилди.

2020 йилда 1 гб Мобил интернет нархи 1.34 долларни ташкил этган бўлса, 2022 йилда нарх 37 центга тушган. Мос равишда Ўзбекистон айни йўналиш бўйича халқаро рейтингларда 55-ўриндан 15-ўринга кўтарилган.

2020 йилда симли интернет нархи 16 доллар бўлган (25-ўрин), 2022 йилда эса нарх 14,38 долларни ташкил этган (19-ўрин).

2020 йилда мамлакатимизда мобил интернет тезлиги 10,07 Мбит/с (133-ўрин), 2022 йилда эса 13,95 Мбит/с (122-ўрин) натижа кўрсатган.

Симли интернет тезлиги: 2020 йилда 29,92 Мбит/с (95-ўрин), 2022 йилда 45,03 Мбит/с (89-ўрин).

Top