21:20 / 01.03.2018
5786

Nokia ва Vodafone Ойда 4G тармоқ яратишмоқчи

Фото: Михаил Джапаридзе/ТАСС

Германиянинг Vodafone мобил оператори Nokia компанияси билан бирга 2019 йилда Ойда илк 4G тармоғини яратмоқчи. Бу ҳақда USA Today нашри хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, айни вақтда Ойда ўрнатиладиган мобил тармоқ колмпонентларини яратиш ишлари давом этмоқда. Nokia’нинг маълум қилишича, унинг қурилмаси бир килограммдан ошмайди ва қачондир яратилган қурилмаларидан энг енгили бўлади. У Ой сиртига SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракетаси ёрдамида етказилади.  

Ойда 4G тармоғини яратиш Ерга Ойдан видеотасвирларни ва бошқа маълумотларни узатиш учун зарур. Янги қурилма Audi компаниясининг иккита луноходи ўртасида алоқани таъминлайди. Луноходлар 1972 йилда Ойда бўлган “Аполлон-17” кемаси қўнган жойга бориши керак бўлади.

Телекоммуникация гигантларига бу лойиҳани амалга оширишда PTScientists коинот компанияси ёрдам беради. Ҳозир компания Ойга луноходларни етказишда контейнер бўлиб хизмат қиладиган ва Ер билан алоқани таъминлайдиган модулни яратиш устида ишламоқда.

Top