08:59 / 30.03.2023
8552

Киберхавфсизлик маркази ўзбекистонликларни фирибгарларнинг янги тузоғидан огоҳлантирди

Маълум бўлишича, интернетда TeslaX янги лойиҳаси учун 200 доллар тикиб, уни 4 минг доллар қилиб қайтариб олишлари мумкинлиги ҳақида фейк тарқалмоқда.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази ижтимоий тармоқларда “Tesla” компанияси номидан фойдаланиб сохта хабар тарқатилаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Қайд этилишича, фирибгарлар томонидан тарқатилаётган хабарларда Ўзбекистонда истиқомат қилувчи аҳоли TeslaX янги лойиҳаси учун 200 доллар пул тикиб, уни 4 минг долларга айлантириб олиш мумкинлиги таъкидланади.

Киберхавфсизлик маркази бундай мазмундаги хабарлар келса, уларга асло ишонмаслик, бу хабарлар ёлғон эканлиги ҳақида огоҳлантирган.

“Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг. Tesla компаниясига оид янгиликлардан хабардор бўлиш учун унинг расмий саҳифаси билан танишиб бориш тавсия этилади”, дейилади расмий баёнотда.

Аввалроқ ИИВ Киберхавфсизлик маркази Теlegramʼдаги турли канал ва гуруҳларда тарқалаётган 5 дақиқада фоизсиз 50 млн кредит олиш таклифи фирибгарларнинг навбатдаги найранги эканидан огоҳлантирганди.

Top