18:47 / 04.04.2023
5627

Ўзбекистонда МДҲ давлатлари сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳатлашув кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди

Мазкур битим МДҲ давлатлари Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган эди.

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳатлашув кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2022 йил 14 октябрь куни Остона шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган эди.

Марказий сайлов комиссияси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган ҳисобланади.

Top