16:06 / 05.04.2023
3620

Ўзбекистонда уй-жой билан таъминланганлик даражаси аҳоли жон бошига 18 фоизга ошди 

Фото: KUN.UZ

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Янги Ўзбекистон массивларида уй-жой қурилиши ва 2023 йил учун ипотека дастурини амалга ошириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Сўнгги олти йилда мамлакат аҳолиси 5,5 миллион нафарга ўсгани, ҳадемай 40 миллионга етиши қайд этилиб, 2017 йилдан буён 326 мингта янги уй-жой фойдаланишга топширилгани таъкидланди. Бу даврда уй-жой билан таъминланганлик даражаси аҳоли жон бошига 18 фоизга ошди.

Охирги уч йилда 210 минг оилага 33 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилди, эҳтиёжманд 73 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловлари учун 1,3 триллион сўм субсидия берилди.

Соҳага бозор тамойиллари жорий қилиниб, юзлаб хусусий буюртмачи компаниялар шаклланди. Сейсмик хавфсиз ва энергия тежамкор йиғма темир-бетонли кўп қаватли уйларни қуриш бўйича 11 та йирик кластер пайдо бўлди.

Top