12:32 / 18.04.2023
5305

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕИнинг Марказий Осиё ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакиллари билан учрашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов кеча Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакиллари Терҳи Хакала ҳамда Имон Гилмор билан музокаралар ўтказди.

Фото: Dunyo

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-ҳуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва сўз эркинлигини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тезроқ имзолаш муҳимлиги қайд этилди.

«Ўзбекистон – ЕИ» ва «Марказий Осиё – ЕИ» шаклида турли даражаларда режалаштирилган тадбирлар жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг айрим масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Top