08:33 / 12.05.2023
5114

Ўзбекистонда сўнгги йилларда саноат корхоналари сони қанчага кўпайгани маълум қилинди

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, мамлакатда рўйхатдан ўтган саноат соҳасидаги корхоналар сони 109 178 тани ташкил этди.

Ўзбекистон статистика агентлиги маълумотларида қайд этилишича, уларнинг ўсиш суръати 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 164,8 фоизни ташкил қилади.

Сўнгги йилларнинг шу даврида бу соҳада рўйхатдан ўтган корхоналар сонининг ўсувчанлиги қуйидагича:

  • 2019 йилда – 66 257 та;
  • 2020 йилда – 76 822 та;
  • 2021 йилда – 92 891 та;
  • 2022 йилда – 98 604 та;
  • 2023 йилда – 109 178 та.
Top