08:49 / 13.05.2023
5715

Ўзбекистонда темирйўл транспортидан бир кунда қанча йўловчи фойдаланиши маълум қилинди

Темирйўл транспортидан бир кунда ўртача қанча йўловчи фойдаланиши тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темирйўл транспорти орқали 2,5 млн йўловчи ташилган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, йўловчи ташиш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 402 мингтага ошган.

2023 йил январь-март ойларида бир кунда ўртача 27,8 минг нафар йўловчи темирйўл транспортидан фойдаланган. 

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,5 мингтага ошган.

Top