22:46 / 13.05.2023
7324

Ўзбекистондаги хорижий инвестициялар ҳажмида Хитой улуши энг кўп экани маълум бўлди

Йилнинг биринчи чорагида ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитларнинг қарийб 20 фоизи Хитойга тегишли.

Фото: iStock

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 56,6 трлн сўмни ташкил этган.

Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар 25,1 трлн cўм миқдорида қайд этилган.

Ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитларнинг қарийб 20 фоизи Хитойга тегишли. Кейинги ўринларни Россия (15,7 фоиз) ва Саудия Арабистони (13,5 фоиз) эгаллаган.

Ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:

- Хитой – 19,9 %

- Россия – 15,7 %

- Саудия Арабистони – 13,5 %

- Туркия – 6,1 %

- Кипр – 5,4 %

- Германия – 3,3 %

- Швейцария – 3 %

- Сингапур – 2,9 %

- Ҳонконг – 2,8 %

- Буюк Британия – 2,7 %.

Top