Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея, Хитой ва Япония сўнгги тўрт йил ичида биринчи саммитни ўтказади
Мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш мақсадида сўнгги 4 йилда биринчи марта уч томонлама саммит ўтказилади.
26-27 май кунлари Сеулда Жанубий Корея, Хитой ва Япония сўнгги 4 йилдан ортиқ вақтдан бери биринчи уч томонлама саммитини ўтказади. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
Жанубий Корея президенти Юн Сёк Ёл 26 май куни Хитой бош вазири Ли Цян ва Япония бош вазири Фумио Кишида билан алоҳида икки томонлама музокаралар ўтказади, сўнгра 27 май куни саммит бўлиб ўтади.
Бу Осиё давлатларининг 2019 йил декабридан бери COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган танаффус ва тарихий келишмовчиликлар туфайли Сеул ва Токио ўртасидаги муносабатлар ёмонлашганидан кейин биринчи уч томонлама саммитдир, деб ёзди агентлик.
Жанубий Корея раҳбари маъмуриятининг маълум қилишича, саммитда томонлар савдо-иқтисодиёт, барқарор ривожланиш, соғлиқни сақлаш, фан-техника, гуманитар алмашинув, шунингдек, табиий офатлар оқибатларига қарши курашиш масалаларини муҳокама қилади.
«Саммит Жанубий Корея, Япония ва Хитой ўртасидаги уч томонлама ҳамкорлик тизимини тўлиқ тиклаш ва нормаллаштириш учун бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилади», деди Жанубий Корея президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Ким Тэ Хё.
Таъкидланишича, Жанубий Корея ва Япония Хитойдан Шимолий Кореядан келаётган ядро ва ракета таҳдидини чеклашда рол ўйнашни сўраши мумкин. Пекин эса Сеул, Токио ва Вашингтон ўртасидаги уч томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришдан хавотир билдириши мумкин.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026