17:31 / 18.05.2023
7345

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилиши бўйича уч томонлама ҳужжат имзоланди

Темирйўл қурилса, Шарқий Осиёдан Яқин Шарқ ва Жанубий Европагача йўл тахминан 900 км, юк ташиш муддатлари эса 1 ҳафтага камаяди. Бу йўлдан йилига 12-15 миллион тонна юк ташилиши мумкин.

Бугун, 18 май куни Хитойнинг Сиан шаҳрида Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси, Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ўртасида «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилиши лойиҳаси бўйича кейинги босқичларни назарда тутувчи уч томонлама ҳужжат имзоланди.

Томонлар айни пайтгача темирйўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва техник-иқтисодий асосларини уч томонлама қўшма баҳолаш ишларини амалга оширди. Кейинчалик экспертиза ўтказилиши режалаштирилган. 

Имзоланган ҳужжат лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичларини белгилаб, қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, инвестициялар ва молиялаштириш моделини ўрганиш ва аниқлашни ўз ичига олади.

Лойиҳанинг амалга оширилиши Шарқий Осиёдан яқин Шарқ ва Жанубий Европа мамлакатларига бўлган йўлни тахминан 900 км, юк етказиб бериш муддатларини эса 7-8 суткага камайтиради. Дастлабки прогнозларга кўра, юк ташиш ҳажми йилига 12-15 миллион тоннани ташкил этади.

Top