20:54 / 07.06.2023
10526

Эрон ўз ҳудудида Россия, Туркманистон ва Қатар иштирокида газ ҳаби ташкил этиши мумкин

Эрон Бушер вилоятидаги Асалуя саноат ҳудудида Россия, Туркманистон ва Қатар иштирокида газ ҳаби ташкил этишга интилмоқда. 

Фото: Getty Images

Бу ҳақда Эрон нефть вазири Жавод Оужий ISNA агентлигига маълум қилди. 

«Ислом республикаси… 33 триллион куб.м. қазиб олинадиган газ захирасига эга, бу ресурс захираси бўйича дунёда иккинчи ўринда... Биз Россия, Туркманистон ва Қатар кўмагида Форс кўрфази ва Асалуяни табиий газ ҳабига айлантиришга интиламиз», деди у. 

Вазир лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бермади, фақат ҳозир зарур тайёргарлик ва режалаштириш ишлари олиб борилаётганини таъкидлади. 

Top