10:38 / 12.06.2023
17801

Очилиш маросими, Машариповлар, икки дебютант. Ҳужумчисиз Ўзбекистон 3та гол урган ўйиндан сара фотосуратлар

Фото: tribuna.uz

Миллий жамоалар ўртасида илк бор ўтказилаётган CAFA Nations Cup'да (Марказий Осиё Кубоги) А гуруҳи баҳсларига старт берилди. 

Очилиш маросимида салютлар отилган турнирнинг 1-турини мезбон Ўзбекистон мусобақага меҳмон сифатида таклиф этилган Уммонга қарши ўтказиб, жавобсиз 3та тўп киритди (3:0). Шу куни жамоани сардор сифатида бошлаб тушган Жалолиддин Машарипов биринчи бўлимда дублга эришган бўлса, иккинчи бўлим сўнгида Ҳожиакбар Алижонов Ҳожимат Эркиновнинг узатмасидан сўнг чиройли гол урди.

Бош мураббий Сречко Катанец беллашувни номинал марказий ҳужумчисиз бошлади ва шунга қарамай, жамоа ишончли ғалабага эришди. Таркибда фақат бир ҳужумчи — Бобур Абдухолиқов бор эди, аммо у ҳам захирада қолдирилди. Клублари ихтиёрида бўлиб турган Элдор Шомуродов ва Игорь Сергеев эса миллий жамоага энди қўшилишади.

Бу ўйинда Ўзбекистон U-20 вакиллари Аббос Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов миллий жамоадаги дебютларини ўтказишди.

Ўзбекистон 1-турдан сўнг гуруҳ пешқадамига айланди, чунки иккинчи ўйинда Тожикистон ва Туркманистон ўзаро дуранг қайд этишди (1:1). 

«Оқ бўрилар» 2-турда 14 июн куни Туркманистон билан ўйнайди.

Ўртача темпда ўтган, рақибга деярли имкон берилмаган ўйиндан олинган сара 57та фотосуратни томоша қилинг. 

Суратлар муаллифи — Муҳаммаджон Ғаниев

Top