22:44 / 24.04.2023
27786

CAFA Миллатлар кубоги иштирокчи миллий жамоалари эълон қилинди. Ўзбекистон «А», Эрон «B» гуруҳида

Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан илк марта миллий жамоалар иштирокида ўтказиладиган янги турнир – CAFA Nations Cup (CAFA Миллатлар кубоги) дея номланиб, унда қайси жамоалар иштирок этиши маълум бўлди.

Халқаро турнир қуръа ташлаш механизмига кўра, қуръа ташлаш маросими 26 апрель куни ўтказилади. Мусобақада жами 7 миллий жамоа иштирок этади. Улар орасидан Уммон турнир меҳмони сифатида таклиф этилган.

Жамоалар ФИФА рейтинги асосида 4та саватчага ажратилди. Ўзбекистон миллий жамоаси 1-саватчадан ўрин олди ва икки мезбондан бири сифатида «А» гуруҳидан ўрин олади.

CAFA Миллатлар кубоги.
1-саватча: Эрон, Ўзбекистон («А» гуруҳи мезбони)
2-саватча: Қирғизистон («B» гуруҳи мезбони), Тожикистон 
3-саватча: Туркманистон, Афғонистон
4-саватча: Уммон. 

Саватчалардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон билан бир гуруҳдан Тожикистон, Туркманистон/Афғонистон ва Уммон жой олади. Бишкек мезбонлигидаги «В» гуруҳидан эса Эрон, Қирғизистон ва Туркманистон/Афғонистон жой олади. Гуруҳ босқичи 11, 14, 17 июнь кунлари бўлиб ўтади. Финал ва 3-ўрин учун ўйин 20 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Аввалроқ, Россия миллий жамоаси ушбу турнирда қатнашиш таклифини рад этганди.

Top