02:29 / 16.06.2023
30120

Испания Италияни мағлуб этиб, қаторасига 2-бор Миллатлар Лигаси финалига йўл олди

Фото: Pro Shots

Миллатлар Лигаси иккинчи яримфиналида Испания Италияни сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлуб этиб, финалга йўлланма олди. 

«Қизил фурия» чемпионлик учун 18 июн куни Хорватияга қарши майдонга тушади. 3-ўрин учун эса Италия Нидерландия билан ўйнайди. 

Эътиборлиси, Испания ушбу турнирда қаторасига иккинчи бор финалга чиқди. Жамоа ўтган сафарги финалда. Францияга (1:2) ютқазиб қўйганди.

Миллатлар Лигаси. Яримфинал
Испания — Италия 2:1

15 июн. Нидерландия
Голлар: Пино (3), Хоселу (88) — Иммобиле (11, пенальти).
Испания – Унаи Симон, Навас, Лапорт, Ле Норман, Альба, Мерино (Фабиан Руис, 74), Родри, Пино (Фати, 74), Гави (Каналес, 68), Родриго (Асенсио, 46), Мората (Хоселу, 84).
Италия – Доннарумма, Ди Лоренцо, Бонуччи (Дармиан, 46), Толои, Ачерби, Спинаццола (Димарко, 46), Жоржиньо (Кристанте, 61), Барелла, Фраттези (Верратти, 76), Дзаньоло, Иммобиле (Кьеза, 60).
Огоҳлантиришлар: Иммобиле (38), Альба (45), Гави (57), Мората (83), Дзаньоло (90).

Top