20:15 / 19.06.2023
1777

Робахон Маҳмудова: Депутатлар иш вақтининг ярмини ўз сайловчилари ёнида ўтказиши керак

Фото: “Адолат” социал-демократик партияси

“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Робахон Маҳмудованинг Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашди.

Сиёсатчи ўз сайловолди дастуридан ўрин олган, парламентаризм ва парламент демократиясини ривожлантириш бўйича режаларини айтиб ўтди:

·       қонунларни тўғридан тўғри ишлайдиган механизмлар билан қабул қилиш, бу борада парламент қўмиталари ишини кучайтириш;

·       парламент фаолиятида тадбиркорлик субъектлари ишига аралашмаслик, уларга оид масалаларни ижро органларидан талаб қилиш;

·       депутатларнинг иш вақтининг ярмини албатта ўз сайловчилари ёнида ўтказишини белгиловчи тартибни жорий этиш керак, улар аҳоли билан бирга ишласин;

·       парламент қўмиталарининг раиси ва раис ўринбосари битта партиядан бўлишини тақиқлаш.

“Ўзбекистоннинг адолатлилик, бирдамлик, ижтимоий ҳимоя ва масъулият тамойиллари ҳукмронлик қиладиган кучли ижтимоий давлат сифатида аҳолининг юқори турмуш даражасига эга, ривожланган давлатлар қаторига қўшилишига эришиш Ватанимиз тараққиёти йўлида демократик ҳуқуқий, ижтимоий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуришнинг социал-демократик моделини яратишнинг асосий қоидаларидан биридир”, – деди Робахон Маҳмудова.

Top