Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг 3 нафари сайловда овоз берди
“Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Робахон Маҳмудова, Экологик партиядан номзод Абдушукур Ҳамзаев ва ХДП номзоди Улуғбек Иноятовлар сайлов участкаларига ташриф буюриб, овоз берди.
“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Маҳмудова 21-сайлов участкасига оилавий ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган мазкур сайлов участкасида рўйхатга олинган жами сайловчилар сони 1470 нафарни ташкил этади.
Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаев Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги 583-сайлов участкасида овоз берди.
Абдушукур Ҳамзаев сайлов участкасига ўз рафиқаси билан ташриф буюрди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси, президентликка номзод Улуғбек Иноятов рафиқаси билан бирга Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Янги Жарариқ маҳалласидаги 427-сайлов участкасида овоз берди.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги сайлов участкаларида Президент сайловига овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Eco Expo Central Asia 2025 кўргазмаси доирасида 120 дан ортиқ келишув имзоланди
Ўзбекистон | 11:47
-
🔴 LIVE: НАТО қуролланмоқда. Путин нима дейди? | “Геосиёсат” ҳафталиги
Жаҳон | 11:05
-
Теҳронда Исроил зарбалари қурбони бўлган генерал ва олимларнинг дафн маросими ўтказилди – фотолар
Жаҳон | 09:58
-
Россия дронлари Одессани, Украина Брянскдаги арсенални ўққа тутди
Жаҳон | 08:10
Мавзуга оид

11:32 / 15.10.2024
“Давлат маблағларига қилинган тажовузни Ватанга хиёнат сифатида баҳолаймиз” - Робахон Маҳмудова

19:22 / 28.08.2024
“Пойтахтда 85 фоиз объектлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг кириб-чиқиши учун қулай эмас” – Улуғбек Иноятов

13:13 / 20.01.2024
Робахон Маҳмудова «Адолат» партияси раиси этиб сайланди

13:58 / 19.01.2024