11:44 / 23.06.2023
5535

Покистон билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим ратификацияси ҳақидаги қонун маъқулланди

Сенат қирқ иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон ҳукумати билан Покистон ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Фото: Senat.uz

Битимнинг асосий мақсади тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойили асосида икки мамлакат ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш экани қайд этилди.

Сенаторлар ратификация қилиш учун тақдим этилган битимнинг аҳамиятини юқори баҳолаб, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик икки давлат қуролли кучларининг мудофаа салоҳиятини янада ошириш ва минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Сенаторлар битимнинг қабул қилиниши икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга янги туртки беришини ва давлатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Top