Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакати делегацияси 8-9 май кунлари расмий ташриф билан Покистонда бўлади.

"Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 8-9 май кунлари расмий ташриф билан Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида бўлади", – деб ёзди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ўзининг Telegram-каналида. 

Ташриф давомида қатор икки томонлама музокаралар ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар режалаштирилган.