12:03 / 06.07.2023
4443

Ўзбекистон ва Словения ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди

Словения Республикаси билан иқтисодий ҳамкорлик амалга оширилади.

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Словения Республикаси ҳукуматлари ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди. 

Мазкур битим 2023 йил 8 февраль куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Top