20:44 / 13.07.2023
7600

Тошкент халқаро таълим университети: таълимга янгича ёндашув ва келажак мутахассислари тайёрлашнинг замонавий кўриниши

Тошкент халқаро таълим университети (Tashkent International University of Education) 2020 йилда Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ва лицензия жараёнидан ўтган олий ўқув юрти бўлиб, Британия таълим ва ўзи ишлаб чиққан дастурлар асосида халқаро бакалавриат дастурларини тақдим этади.

TIUE таълим соҳасида ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларида юқори малакали мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган илк хусусий халқаро университетлардан биридир.

Университетнинг мақсади — таълим жараёнининг барча иштирокчиларига кашфиётлар қилиш, янги ғояларни илгари суриш, танқидий фикрлашни ривожлантириш, инновациялар, ижодкорликни, тадқиқот ва тадбиркорликни ривожлантиришга ёрдам берадиган билим, кўникмалар ва қадриятларни сақлаш ва тарқатиш имконини берадиган амалий ўқув муҳитини яратишдан иборат.

Университет новатор, тадбиркор ва ижодкорлар сифатига ва кўникмаларига эга битирувчиларни тайёрлайди, амбицияли, иқтидорли ва ғайратли ёшларни бирлаштиради. Университетнинг тажрибали профессор-ўқитувчиларидан иборат жамоа талабалар ва битирувчиларнинг танлаган касбини янада такомиллаштириш учун билим, кўникма ва малакаларини алмашиб, сифатли таълим беради.

Университетда халқаро миқёсда таълим бериш учун барча зарур инфратузилма, жумладан, ўз биноси мавжуд. Университетда бугунги кунга қадар International Foundation дастури ҳамда Ахборот технологиялари, бизнес бошқаруви, таълим ва таълим жараёнларини бошқариш йўналишлари бўйича бакалавриат дастурлари уч тилда (инглиз, ўзбек ва рус) мавжуд:

• Уч (3) йиллик дастур: TIUE университетининг маҳаллий дипломи билан ўзбек ва рус тилларида.

• Маҳаллий TIUE дипломи ва халқаро OTHM дипломи (Буюк Британия) билан инглиз тилидаги тўрт (4) йиллик дастур. Университет OTHM Qualifications (Буюк Британия), Portsmut университети (Буюк Британия), Dongshin Университети (Корея Республикаси), MDIS Singapur, Kolej MDIS Malaysia, Akfa University, Amity University ва бошқа муассасалар билан ҳамкорлик қилади.

OTHM малакаси Англиядаги Ofqual (Малака ва имтиҳонлар регламенти идораси) томонидан тасдиқланган ва тартибга солинган ва Uels малакавий сертификати томонидан тан олинган. ОТHМ дипломи Буюк Британиядаги маълум университетлардаги таълимни кейинги тегишли таълим курсига — 1-курс, бакалавриат ва магистратура дастурларига ўтказиш имкониятини беради.

Тошкент халқаро таълим университети 2023/2024 ўқув йили учун учта таълим йўналиши бўйича бакалавриат таълимини таклиф этади:

• Ахборот технологиялари

• Бизнес бошқаруви

• Таълим ва таълим жараёнларини бошқариш

Ўқув жараёни кундузги ва сиртқи бўлимларда уч (ўзбек, рус ва инглиз) тилда ташкил этилган.

Ахборот технологиялари:

Ушбу дастур ўз касбий фаолиятини ахборот технологиялари билан боғлашни хоҳловчилар учун мўлжалланган. Дастур доирасида талабаларга ахборот технологиялари соҳасида, шу жумладан, кўп компонентли ИТ-компанияларда юқори натижага эришиш учун ёрдам берадиган чуқур билимларга эга бўлиш имкониятини таклиф этилади.

Ахборот технологиялари дастури талабаларга дастурлаш, тизимли таҳлил ва дизайн, веб ва мультимедиа иловаларини ишлаб чиқиш, компьютер ва тармоқ технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва ҳоказолар бўйича билим ва кўникмаларини ошириш учун мукаммал асос яратади.

Ушбу таълим йўналиши етакчилик қобилиятларини, тадқиқот қобилиятларини ривожлантириш, масъулиятни ривожлантириш, мантиқий, таҳлилий ва танқидий фикрлаш, ижтимоий ва мулоқот қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган. Шу билан бирга, дастур замонавий дунёга тез мослашиш ва ўзгаришларга тайёр ўз бизнес лойиҳаларини бошлаш учун кўникма ва малакаларни оширишни назарда тутади.

Дастурни муваффақиятли якунлаш талабаларга ахборот технологиялари соҳасида ўқишни давом эттириш ёки АКТ соҳасида ишлаш имкониятини беради.

 

Бизнес бошқаруви:

Мазкур йўналишдаги бакалавриат таълим йўналиши битирувчилари замонавий нуфузли тадбиркорлик касблари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиш имкониятига эга бўладилар.

Малака хусусий ва давлат секторларида иш бошлаган ёки бошлашни режалаштирганлар учун мўлжалланган.

Ўқув дастури талабаларда бизнес-жараёнларни самарали ташкил этиш бўйича кенг кўламли компетенсияларни ривожлантиради, бунда бизнес алоқаларини бошқариш, ходимлар, ИТ-лойиҳалар, ташкилотларнинг операцион, молиявий ва маркетинг фаолияти, шунингдек, маҳаллий ва бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади.

Дастурнинг асосий мақсади мустақил қарор қабул қилишга қодир, менежмент ва бизнеснинг барқарор ривожланишини тўғри тушунадиган, ўзига ишонган ёш тадбиркорларни тарбиялаш, шунингдек, таҳлилий, танқидий ва ижодий фикрлайдиган келажак етакчиларини тайёрлашдан иборат.

Таълим ва таълим жараёнларини бошқариш:П

Бу Ўзбекистондаги ушбу йўналишдаги биринчи дастур бўлиб, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида менежмент йўналиши бўйича бошқарув, педагогик, шунингдек, услубий билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлашни мақсад қилган.

Бу йўналиш таълим соҳасида ҳам назарий, ҳам амалий билимлар беришни ўзида мужассам этган бўлиб, таълим стратегияларини ишлаб чиқиш, таълим мақсадларини аниқлаш, самарали таълим дастурларини амалга ошириш учун зарур бўлган малака ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.

Дастур IT технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив таълим муҳитини яратишни назарда тутади, бу эса ўқувчиларга инклюзив технологияларни жорий этиш заруриятини ҳисобга олган ҳолда таълим дастурларини бошқариш, ўқув жараёнларини режалаштириш, ўқув материалларини тайёрлаш, таълим тизимларини бошқариш бўйича билим ва кўникмаларни ошириш имконини беради ва STEAM таълимини ривожлантиришга кўмак беради.

Дастур шунингдек, рақамли инновацияларга эътибор қаратади, бу эса битирувчиларга электрон таълим муҳитида ва/ёки инновацияларни бошқаришда таълим муассасалари тузилмалари ва бўлинмаларида методист ёки маъмур сифатида ишлаш учун танқидий фикрлаш ва кўникмаларни ривожлантириш имконини беради.

• Ахборот технологиялари (ўзбек ва рус дастурлари учун тўлов пули 18,0 млн сўмни ташкил этади, инглиз тили учун — 25,0 млн сўм)

• Бизнес бошқаруви (ўзбек ва рус дастурлари учун тўлов пули 18,0 млн сўмни ташкил этади, инглиз тили учун — 25,0 млн сўм)

Top