22:38 / 19.07.2023
14961

Россия Қора денгиздаги Украина портларига кетаётган барча кемаларни ҳарбий деб ҳисоблайди

Бу амалда Украинанинг денгиз блокадасини англатади. 

Фото: AFP

Россия Мудофаа вазирлиги 20 июль соат 00:00 дан бошлаб «ғалла битими» тугатилиши муносабати билан Қора денгизда Украина портларига кетаётган барча кемаларни эҳтимолий ҳарбий юк ташувчи сифатида кўриб чиқади. Бундай кемаларнинг байроқли давлатлари Украина томонидаги урушда қатнашган ҳисобланади. 

Россия бундай кемаларга зарба берадими ёки уларни қўлга оладими, Мудофаа вазирлиги бунга аниқлик киритмаган. 

Шунингдек, Қора денгиз халқаро акваторияларининг шимоли-ғарбий ва жануби-шарқий қисмидаги бир қатор ҳудудлар навигация учун вақтинча хавфли деб эълон қилинди. 

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 17 июль куни «ғалла битими» тўхтатилганини маълум қилган эди. Бунга битимдаги Россия манфаатларини кўзда тутувчи шартлар бажарилмагани сабаб қилинди. 

Россия ва Украина Туркия ва БМТ иштирокида 2022 йил июль ойида Қора денгиз портларидан дон экспорти бўйича келишув имзолаган эди. Унинг доирасида Украина ғалласи асосан Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларига етказиб берилди. 

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top