13:40 / 27.07.2023
41297

ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда

Бугун, 27 июл куни ОФКнинг Куала-Лумпурдаги бош қароргоҳида 2026 йилги жаҳон чемпионати ва 2027 йилги Осиё кубоги турнири қўшма саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

Видеодан кадр

Дастлабки саралаш босқич қуръасида ФИФА рейтингининг энг қуйи қисмида бораётган Осиёнинг 20 та миллий жамоаси 10 та жуфтликка ажратилди. Жуфтлик ғолиблари иккинчи босқичга йўлланма олади. 

Биринчи босқич қуръа натижалари:
1. Афғонистон – Мўғулистон
2. Малдив ороллари – Бангладеш
3. Сингапур – Гуам
4. Яман – Шри-Ланка
5. Мянма – Макао
6. Камбожа – Покистон
7. Хитой Тайпейи – Шарқий Тимор
8. Индонезия – Бруней
9. Ҳонгконг – Бутан
10. Непал – Лаос.

Ўзбекистон миллий жамоаси эса ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 саралашидаги иштирокини 2-босқичдан бошлайди. Қуръага кўра, Сречко Катанец шогирдлари Эрон, Туркманистон ва Ҳонгконг/Бутан жуфтлиги ғолиби билан E гуруҳидан жой олди. 

Жамоамиз дастлабки турни 16 ноябр куни Туркманистонга қарши сафар ўйини билан бошлайди. Иккинчи турда эса 21 ноябр куни Эрон Ўзбекистонда меҳмон бўлади.

Ўзбекистон миллий жамоасининг E гуруҳидаги ўйинлари тақвими:

16 ноябрь. Туркманистон - Ўзбекистон
21 ноябр. Ўзбекистон - Эрон
21 март, 2024. Ҳонгконг/Бутан - Ўзбекистон 
26 март, 2024. Ўзбекистон – Ҳонгконг/Бутан 
6 июнь, 2024. Ўзбекистон - Туркманистон 
11 июнь, 2024. Эрон – Ўзбекистон.

Маълумот учун, ҳар бир гуруҳдан 1-2-ўриндаги жамоалар 3-саралаш босқичига йўлланма олади.

Top