10:54 / 27.07.2023
3608

Мисрда ўзбек товарларининг Африка бозорига чиқиши учун логистика маркази қурилиши мумкин

Ўзбекистоннинг Мисрдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мансур Қиличев Миср ишбилармонлари уюшмаси (Egyptian Businessmen’s Assosiation – EBA) ижрочи директори Муҳаммад Юсуф билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Миср ишбилармонлари “Бизнес кенгашини” тузиш, Қоҳира ва Тошкентда бизнес форумларини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат сўнгида Ўзбекистон ва Миср ишбилармонлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтириш мақсадида қуйидаги тадбирларни ўтказишга келишиб олинди:

- Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Миср ишбилармонлари уюшмаси раҳбарлари ўртасида 31 июль куни онлайн музокаралар ўтказиш;

- 31 июль куни Ўзбекистон ва Миср ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш бўйича англашув меморандумини имзолаш;

Учрашув чоғида Мисрнинг Порт-Саид махсус иқтисодий ҳудудида ўзбек товарларининг Африка бозорига чиқишига имкон берувчи логистика маркази, омбор ташкил этишнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.

Top