Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг АҚШ президенти Жо Байден ва Италия бош вазири Жоржа Мелони Украинани зарурат туғилганда кейинги сиёсий, ҳарбий, молиявий ва ҳуманитар ёрдам кўрсатилишига ишонтирди.
Оқ уй ва Италия ҳукумати раҳбарлари «БМТ Низоми, Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ ҳурмат қилган ҳолда адолатли ва мустаҳкам тинчликка» эришиш зарурлигини таъкидладилар.
Байден ва Мелони Россиянинг Қора денгиз дон ташаббусидан бир томонлама чиқиб кетишини, шунингдек, Россиянинг Украина дон сақлаш ва транспорт инфратузилмасига ҳужумларини қоралади.
Бундан ташқари, Вашингтон ва Рим Украинани қайта тиклашни мувофиқлаштиришни давом эттириш мажбуриятини олди.