Ўзбекистонга парвозларни бажарувчи хорижий авиакомпаниялар томонидан амалга оширилаётган парвозлар 2018 йилга нисбатан 2 баробарга кўпайиб, халқаро йўналишларда амалга оширилаётган жами қатновларнинг 49 фоизини ташкил қилмоқда.
Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг 9 август куни Qeshm Air авиакомпанияси Теҳрондан Тошкентга мунтазам авиақатновларни ҳар чоршанба кунлари амалга ошириши кутилмоқда.
Шунингдек, Azal Airways авиакомпанияси Боку-Самарқанд-Боку йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни тикламоқда. Рейслар ҳар пайшанба амалга оширилади.
Бу йил авиарейслар сони ҳафтасига қарийб 800 тага етди.