Ўзбекистоннинг Humo Air лоукостер авиакомпанияси 10 мартдан маҳаллий қатновлар тўхтатилишини маълум қилди.

«Авиакомпанияни Қозоғистон, БАА, Туркия, Хитой, Қатар ва Озарбойжон каби давлатларга халқаро рейсларни амалга оширишга тезкорлик билан тайёрлаш мақсадида 10 мартдан бошлаб Ўзбекистон ичидаги ички рейсларни вақтинча тўхтатади», дейилади хабарда.

Humo Air вакилининг таъкидлашича, 2024 йил апрел ойида халқаро йўналишлар очилади, авиачипталар нархи эса паст даражада ушлаб турилади.

Қайд қилинишича, маҳаллий йўналишлардаги икки ойлик рейслар давомида лоукостер Ўзбекистон бўйлаб 100 мингдан ортиқ йўловчини ташиган ва бу унинг «хорижий йўналишларни очишга тўлиқ тайёрлигини тасдиқлайди».