12:30 / 16.08.2023
4366

Тошкентда янгидан тайёрланган бошланғич синф дарсликлари бўйича малака ошириш курси ўтказиляпти

2023 йил 14-17 август кунлари Тошкент шаҳрида малака ошириш курси ташкил этилмоқда.

Видеодан кадр

Тадбир доирасида бошланғич синфларда илғор хорижий тажрибаларга асосланиб, янгидан тайёрланган 1-4-синф дарсликларини ўқитиш методикаси, ўқувчилар натижаларини баҳолаш, фанлараро интеграцияни таъминлаш каби мавзуларда машғулотлар ташкил этиляпти.

Янги дарсликлар таълим олувчиларда 21 аср кўникмаларини шакллантиришда «4К» моделини (критик фикрлаш, креативлик, коллаборация, коммуникация) қўллаш орқали ўқувчиларда танқидий фикрлаш, ижодий ёндашув, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Тўрт кунлик курс давомида дарслик муаллифлари ва илғор амалиётчи ўқитувчилар томонидан ҳудудий тренерларга бошланғич синфларда фанларни ўқитиш методикаси, ўқувчилар натижаларини баҳолаш, бунда фанлараро интеграцияни таъминлаш каби мавзуларда машғулотлар ташкил этиляпти.

Top