07:34 / 18.08.2023
4931

Франция компанияси «Чимён» халқаро умуммавсумий курортини қуришни бошламоқда

Франциянинг MND France компанияси «Чимён» халқаро умуммавсумий курортини қуришни бошлашга тайёр.

Фото: Dunyo

Uzbektourism.uz веб-сайти маълумотига кўра, «Билдирсой – Чимён – Нанай» халқаро мавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш лойиҳа идораси» давлат унитар корхонаси томонидан «Чимён туристик зонасини қуриш» лойиҳаси доирасида эълон қилинган тендерда Франциянинг Montagne et Neige Développement (MND) компанияси ғолиб деб топилган эди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 9-йиғилиши доирасида «Чимён» халқаро умуммавсумий курорт объектларини қуриш бўйича «Белдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси ҳамда Франциянинг Montagne et Neige Développement (MND) компанияси ўртасида шартнома имзоланган.

Лойиҳа доирасида дам олувчиларни 2515 метр баландликка кўтариладиган оралиқ осма йўли ва 3309 метр баландликка чиқадиган маятник типидаги 80 кишилик асосий осма йўли қурилади. Курорт бундай иншоотларга эга бўлган Марказий Осиё мамлакатларидаги энг баланд нуқтага айланади. Шунингдек, унда XXL Zip line, Alpine coaster, Adventure tower, Tubing, Via ferrata каби 20 дан ортиқ турдаги қишки ва ёзги аттракционлар ташкил этилади. Умумий узунлиги 20 кмдан ортиқ бўлган турли даражадаги 11 та чанғи учиш жойлари, 6000 нафар туристга мўлжалланган меҳмонхона мажмуалари ва коттежлар қурилади.

Top