Томонлар махсус (умумий) геодезия тармоғини яратиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлади.
13-19 август кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари қўшма қирғиз-ўзбек демаркация комиссиясидаги ишчи гуруҳларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама этилди ва демаркация ишларини олиб бориш учун махсус (умумий) геодезия тармоғини яратиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилди.
Қайд этилишича, музокаралар дўстлик ва ўзаро англашув муҳитида ўтган ва учрашув якунлари бўйича тегишли баённома имзоланган.