Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ишлаб чиқилди
Андижон, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Наманган, Фарғона, Қўқон, Марғилон ва Урганч шаҳарларининг ҳар бирида 10 минг нафар ишсиз аҳоли “устоз-шогирд” анъанаси асосида ипак матоларини тўқиш касбига жалб қилинади.
“Қишлоқ хўжалиги тармоғида мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш ҳисобига аҳолини иш ўринлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган, қишлоқ хўжалигида 2023-2024 йилларда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури маъқулланади.
Белгиланишича:
а) пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига 58,9 минг гектар экин майдонлари аҳоли яшаш пунктларига узоқ бўлмаган ҳудудлардан Ўзбекистон президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарорида белгиланган тартиб асосида 1 та талабгорга:
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ўртача 0,1 гектаргача;
бошқа вилоятларда 0,20 гектаргача;
Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектаргача бўлган ўлчамларда 30 йил муддатга ижарага берилади;
б) коллектор-дренажлар ва дала шийпонлари атрофидаги бўш турган майдонлар ҳамда йўл бўйларида фойдаланилмайдиган ер участкаларида маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ускуналар асосида ёқилғисиз иситиладиган ихчам ва арзон иссиқхоналар ташкил этилади ҳамда 1 та оилага 0,025 гектардан бириктириб берилади;
в) янги тутзорларни барпо қилиш ва янги пиллачилик хўжаликларини ташкил қилиш, ипак қурти уруғидан 2-3 маротаба ҳосил олиш орқали ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ўсиш суръатларини таъминлаш ҳисобига 849,8 минг нафар аҳолининг доимий ва мавсумий бандлиги таъминланади;
Андижон, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Наманган, Фарғона, Қўқон, Марғилон ва Урганч шаҳарларининг ҳар бирида 10 минг нафар ишсиз аҳоли “устоз-шогирд” анъанаси асосида ипак матоларини тўқиш касбига жалб қилинади.
г) ҳар бир фермер хўжалигида 10 тадан 20 тагача асалари оилалари ташкил қилинади ҳамда 5 та иш ўрни сифатида ҳисобга олинади.
Мавзуга оид
15:42 / 20.12.2024
Ўзбекистонлик кадрларни Чехияда ишга жойлаштириш бошланади
07:35 / 20.12.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
12:29 / 18.12.2024
Ўзбекистон Бош консулхонаси Россиядаги йирик иш берувчилар билан музокара ўтказди
08:21 / 16.12.2024