08:27 / 27.09.2023
3491

Хўжандда Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтиш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Дунё АА

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши якунланди, деб хабар беради «Дунё».

19-25 сентябр кунлари Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув конструктив ва дўстона руҳда ўтгани айтилади.

Маълумот учун, аввалги учрашув 21-28 август кунлари Тошкентда бўлиб ўтган эди.

Top