07:50 / 29.09.2023
4271

Қўқон ва Чонгжу ўртасида биродарлашган шаҳарлар тўғрисидаги меморандум имзоланди 

Меморандум томонлар ўртасида таълим, маданият, туризм, ижтимоий-иқтисодий ва инвестициялар соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўз ичига олади.

Фото: Дунё

Амалий ташриф билан мамлакатда бўлган Жанубий Кореянинг Чонгжу шаҳри муниципалитети саноат ва инвестицияларни қўллаб-қувватлаш департаменти бошлиғи Хе Ён-хой бошчилигидаги делегация вакиллари Қўқон шаҳри ҳокими Маъруф Усмонов билан учрашди.

Қўқон шаҳар ҳокимияти ахборот хизмати маълумотларига кўра, мулоқот чоғида томонлар Қўқон ва Чонгжу шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ишлаб чиқариш, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.

Чонгжу шаҳри маъмурияти вакиллари Қўқон шаҳрининг салоҳиятларини инобатга олган ҳолда ушбу ҳудуд доирасида амалга ошириладиган иқтисодий-ижтимоий соҳалардаги лойиҳаларда иштирок этишга қизиқишлари мавжуд эканлигини билдирди.

Учрашув якунида Қўқон ва Чонгжу шаҳарлари ўртасида биродарлашган шаҳарлар тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Мазкур меморандум томонлар ўртасида таълим, маданият, туризм, ижтимоий-иқтисодий ва инвестициялар соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўз ичига олади.

Top