Ўзбекистон | 10:31 / 17.05.2024
39315
2 дақиқада ўқилади

Қўқонда машина юкхонасига солинган бола бўйича маълумот берилди

Фарғона вилоятида бола ўғрилари аниқлангани тўғрисида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ бу хабарлар асоссиз эканини билдирди.

Фото: ви

Ижтимоий тармоқларда ёш бола машина юкхонасига солингани акс этган видео тарқалди. Мазкур видео бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

14 май куни Қўқон шаҳар Ободюрт кўчасида яшовчи вояга етмаган бола М.М. ушбу маҳаллада турар жойга эга бўлган қўшниси М.А.га тегишли уйнинг девор ва ойнасига тош отиб синдирган. Буни кўрган М.А. болани қўрқитиб қўйиш мақсадида ўзига тегишли Nexia-2 юкхонасига солиб автомашинани ҳаракатлантирган.

Шу пайтда боланинг онаси B.Т. кўчага чиқиб, машинани тўхтатиб, фарзандини машинадан тушириб олган ҳамда ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юбориш чораси кўрилган.

“Фуқаролардан ваҳима ва саросимага тушмасликларини ҳамда ишончсиз, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз”, — дейилади ИИБ хабарида.

Мавзуга оид