07:49 / 03.10.2023
1871

Малайзия IT-компаниялари Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда 

Ўзбекистон ва Малайзиядаги стартап танловларида томонларнинг иштирокини рағбатлантириш ҳам мўлжалланган.

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида IT Park Uzbekistan дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси ва Малайзиянинг технология ва инновациялар бўйича тадқиқот акселератори (MRANTI) вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Музокараларда Ўзбекистон ва Малайзиядаги стартап танловларида томонларнинг иштирокини рағбатлантириш, IT Park Uzbekistan ва MRANTI инновацион технопарки резидентлари ўртасида ҳамкорлик дастурларини йўлга қўйиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш йўналишида ўзаро илғор тажрибани алмашиш юзасидан муштарак қизиқиш билдирилди.

Музокаралар натижасида Малайзия IT-компанияларининг Ўзбекистон бозорига киришида амалий кўмак кўрсатиш ва технопарклар резидентлари ўртасида B2B алоқаларни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

Жорий йил октябр ойида Малайзия Фан, технология ва инновациялар вазирлиги ҳамда MRANTI агентлиги раҳбариятининг IT Park Uzbekistan технопаркига ва IT Park Uzbekistan делегациясининг MRANTI инновацион технопаркига амалий сафарларини амалга ошириш бўйича режалар ҳам белгилаб олинди.

Top