17:19 / 11.10.2023
13457

Beeline Uzbekistan — ривожланаётган мамлакатлардаги операторлар орасида энг яхши рақамли хизматлар провайдери 

Beeline Uzbekistan Digital-оператори нуфузли SAMENA LEAD Awards мукофоти билан тақдирланди. 

БААнинг Дубай шаҳрида SAMENA Телекоммуникациялар кенгаши томонидан ташкил этилган 14-Глобал мобил кенг тармоқ форуми доирасида LEAD Awards 2023 маросими бўлиб ўтди. Тадбирда телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатувчи операторлар, ишлаб чиқарувчилар, тартибга солувчи органлар, ассоциациялар ва илмий муассасалар иштирок этди. Жорий йилда форум Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасида илғор мобил алоқани ривожлантириш, жумладан, 5 G ни жорий этиш ва бизнесни ривожлантириш борасидаги ютуқларга эътиборини қаратди. 

Ривожланаётган мамлакатлар операторлари орасида “Самарали бизнес юритиш” номинациясида энг яхши рақамли хизматлар учун мукофотни Beeline Uzbekistan техник директори Маҳмуджон Нодиров CEO SAMENA Telecommunications Council кенгаши бош директори жаноб Бокар Ба қўлидан қабул қилиб олди. 

“Ушбу мукофот бизнинг рақамли хизматлардаги ишимизнинг эътирофидир. Бу муваффақият, шубҳасиз, бутун бир профессионал жамоанинг саъй-ҳаракатлари натижасидир. Биз мижозларимизнинг барча эҳтиёжларини қондириш учун мобил форматда кўнгилочар ва таълим, соғлиқни сақлаш ва молиявий хизматлар соҳасидаги рақамли маҳсулот ва хизматларимизни янада кенгайтиришга интиламиз”, — дея изоҳ берди Beeline Uzbekistan техник директори Маҳмуджон Нодиров. 

Ҳозирда Beeline Uzbekistan 11 та рақамли кўнгилочар, финтех ва таълимга оид маҳсулот ҳамда хизматларга эга. Масалан, бугунги кунда хизматлар ва сервислар учун тўловларни амалга оширишга мўлжалланган Беепул иловаси - 600 дан ортиқ ҳамкорларга эга, Beeline Uzbekistan иловасида эса фойдаланувчилар сони 3 миллион кишидан ошишга улгурди. 

“Unitel“ МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistanʼда 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. “Unitel” МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline SBʼнинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.Sayt: beeline.uz

Facebook: @beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: @beelineuzbekistan

Twitter: @beeline_uz

LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Реклама

Top