18:48 / 21.10.2023
32480

Тезликни меъёридан ошириш билан боғлиқ жаримани қўллаш тартибига ўзгартириш киритилди

Аҳоли яшаш пунктларидан ташқарида жаримани қўллаш тартиби ўзгарди.

Энди аҳоли яшаш пунктларидан ташқарида тезликни меъёридан ошириш билан боғлиқ жарима транспорт воситасининг тури ва унга белгиланган юқори чекланган тезликка қараб қўлланилади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, Йўл ҳаракати қоидаларининг 79-бандида белгиланганидек, аҳоли пунктларидан ташқарида:

- енгил автомобилларга ва рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига тезликни соатига 100 километрдан оширмасдан;

- шаҳарлараро қатнайдиган автобусларга ва микроавтобусларга тезликни соатига 90 километрдан оширмасдан;

- бошқа автобуслар, тиркамали енгил автомобиллар, мотоцикллар, рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан;

- тиркамали юк автомобилларига тезликни соатига 70 километрдан оширмасдан ҳаракатланиш рухсат этилади.

Энди аҳоли яшаш пунктларидан ташқарида тезликни меъёридан ошириш билан боғлиқ жарима транспорт воситасининг тури ва унга белгиланган юқори чекланган тезликка қараб қўлланилади.

Top