12:55 / 26.10.2023
8783

The Insider: Ғарб фирмалари Россияга «Кинжал» ракетасини ишлаб чиқаришга ёрдам бермоқда

Россия ракеталарини ишлаб чиқариш учун ускуналар ва бутловчи қисмлар Германия, Полша, Литва, Латвия, Белгия, Буюк Британия ва АҚШ компаниялари томонидан етказиб берилади, деб ёзади The Insider. 

Фото: AP/picture alliance

Украина билан урушда қўлланган Россиянинг бошқариладиган ракеталари ичида энг хавфлиси бўлган «Кинжал»ни ишлаб чиқарувчи корхоналар пудратчилари шу пайтгача Европа санкцияларини четлаб ўтди, бу эса уларга ҳеч нарса бўлмагандек, ўз ишлари учун зарур бўлган товарларни тўғридан тўғри ЕИнинг турли давлатларидан олиб кириш имконини беради. Бу ҳақда 25 октябр, чоршанба куни чоп этилган The Insider суриштирувида айтилади

Журналистларнинг фикрига кўра, «Кинжал» «Ростех» давлат корпорацияси таркибига кирувчи Москва яқинидаги Коломна шаҳрида «Конструкторское бюро машиностроения» корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилади. Худди шу корхонада «Искандер» ҳам ишлаб чиқарилади. Германия компанияларидан ташқари, бутловчи қисмлар ва жиҳозлар Полша, Литва, Латвия, Белгия, Буюк Британия ва АҚШ компаниялари томонидан етказиб берилади, дейилади суриштирувда.

«Конструкторское бюро машиностроения» пудратчилари

Ракеталарни ишлаб чиқариш учун станоклар Германиянинг KEB компанияси ҳамкори - «KEB-Рус» томонидан етказиб берилади, масалан, Германиядан кабеллар импорт қилинади. Электрон компонентларни ҳимоя қилиш учун ғалтак ва ленталар ҳам Россияга етказиб берилади, улар Advantek GmbH томонидан юборилади. Бундан ташқари, ракеталар ишлаб чиқарувчиси Хитойдан оладиган Америка чипларидан фойдаланади. Улар 2021 йилда яратилган Москванинг «ЕТС Электроникс» компанияси томонидан импорт қилинади, у ҳам санкциялар остида эмас.

«Конструкторское бюро машиностроения»га Сергей Питиков раҳбарлик қилади. Унинг қизи ва набиралари, The Insider нашрининг ёзишича, НАТОга киришга ҳозирланаётган Швецияда яшайди. Бюро раҳбарининг қизи Майя Питикова журналистларга «Путин режими жиноий, қонли, маъносиз уруш олиб бораётганини» айтди, аммо отаси ҳақида гапиришдан бош тортди. 

Top