10:19 / 28.10.2023
8926

Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан элчихонага келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралди 

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқаролардан элчихонага консуллик хизматларини олиш учун келишни вақтинча тўхтатиб туришни сўради.

Фото: Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси

“Ҳозирги пайтда мамлакатда мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб, ўзингизнинг шахсий хавфсизлик чораларини кўришингизни ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни тавсия этамиз”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрмаслик лозим. Элчихонага (консуллик хизматларини олиш учун) келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралган.
 
Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари: 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075, 03-758-5076.

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54 485 1397.

Top