08:54 / 09.11.2023
12455

Эрон президенти Иброҳим Раисий рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди

Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Фото: Telegram / hidoyatov_bsh

Бугун, 9 ноябр куни Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий  рафиқаси Жамиле Аламолхода ҳамроҳлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг XVI саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун бунга қадар, Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўған, Озарбойжон раҳбари Илҳом Алиев Тошкентга етиб келди. 

Top