08:13 / 07.12.2023
2353

Саудия Арабистони Ўзбекистон ҳудудий аэропортларини ривожлантиришда иштирок этиши мумкин

Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда транспорт соҳасидаги инфратузилма лойиҳаларида иштирок этиш имкониятларини ўрганмоқда.

Фото: Дунё АА

Транспорт вазирлигида Саудия Арабистонининг Vision Invest компанияси президенти Омар Али Мидани бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, мулоқот давомида мамлакатда амалга оширилиши режалаштирилган йўл хўжалиги ва транспорт соҳасидаги инфратузилма лойиҳалари, мазкур лойиҳаларни амалга ошириш механизмлари муҳокама этилди.

Vision Invest компанияси вакиллари ҳудудий аэропортларни давлат-хусусий шериклик (ДХШ) шартлари асосида ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳаларда иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқишни маълум қилди.

Учрашув давомида, шунингдек, бир нечта лойиҳалар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Top