16:00 / 28.12.2023
17965

“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ фотоэлектр станцияларни қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқда

Photo: Ўзбекэнерготаъмир

“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ иссиқлик электр станциялари ва марказларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича ишларни олиб бормоқда. Ҳозирга қадар корхона томонидан станцияларда ўрнатилган қуёш панелларининг қуввати 9,6 МВтни ташкил этади. Олиб борилаётган лойиҳалар якунига етгач, тизимдаги фотоэлектр станцияларининг умумий қуввати 15 МВтга етади. 

Маълумки, бугунги кунда энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, бир сўз билан айтганда, энергия самарадорлигини ошириш давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шунга кўра, “яшил” иқтисодиётга ўтишга қаратилган ислоҳотларни кенгайтириш бўйича мамлакатимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур йўналишда “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ томонидан энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга қаратилган ишлар кўлами сезиларли даражада кенгайди.

Хусусан, корхона томонидан президентимизнинг ПҚ-4422-сонли “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида шу кунга қадар электр станцияларидаги қуёш фотоэлектр станцияларининг қуввати 9,6 МВтга етказилди. Ҳозирда яна 5,4 МВт қувватларни ишга тушириш орқали умумий қуёш фотоэлектр станцияларининг қувватини 15 МВтга етказиш ишлари олиб бориляпти.

Жумладан, Тўрақўрғон ИЭСда 3,5 МВт, Сирдарё ИЭСда 520 кВт, Фарғона ИЭМда 1 МВт, “Толимаржон ИЭС” АЖда 790 кВт ва “Ангрен ИЭС” АЖда 100 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш жараёни кетмоқда. Қуёш панелларининг тўлиқ ишга туширилиши натижасида йилига қўшимча 27,0 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 5,0 млн кубметр табиий газ иқтисодига эришилади.

“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ матбуот хизмати

Реклама

Top