Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Орол денгизининг қуриган тубини кўкаламзорлаштириш бўйича навбатдаги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, 2018 йилда Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш бўйича кенг кўламли давлат дастури бошланган.
Ушбу ташаббуснинг мақсади - сув ҳавзаси қуриши натижасида юзага келган экологик офат оқибатларини юмшатишдан иборат. Ўтган йилларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги агентлигининг саъй-ҳаракатлари натижасида Орол денгизининг суви қуриган туби ҳудудида чўл ўсимликларидан улкан ўрмонлар барпо этилди.
Яқин кунларда экиш мавсумининг навбатдаги жараёни бошланади.
Сўнгги ҳафталарда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Муҳандислик муҳофазаси ва қурилиш-тиклаш ишлари бош бошқармаси ходимлари томонидан авиация ёрдамида экиладиган саксовул уруғлари тайёрланмоқда.