Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Малайзиянинг автомобил ишлаб чиқарувчи йирик Proton (Perusahaan Otomobil Nasional Sdn Bhd-Proton) компанияси заводи фаолияти билан танишди.
Ташриф давомида компаниянинг ижрочи директори ўринбосари Рослан Абдулла бошчилигидаги корхона мутахассислари билан музокаралар ўтказилди.
Хориж томони Малайзия компанияси ва «Ўзавтосаноат» ўртасида мамлакатда автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган қўшма инвестиция лойиҳаси бўйича тақдимотини ўтказди.
Тақдимот доирасида томонлар мазкур лойиҳанинг жорий ҳолати ва уни амалга ошириш муддатлари бўйича фикр алмашди.