15:25 / 15.02.2024
12798

Шарқий фронтда ҳимояланаётган жангчилар ва фронтдан қайтган техникаларни таъмирлаётган усталар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 721-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина қуролли кучлари Қора денгизда Россиянинг «Цезар Куников» йирик десант кемаси чўктириб юборилгани ҳақида маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги бу маълумот юзасидан изоҳ бермади.
  • Владимир Путин армия ҳақида «фейк» тарқатганлик учун қамалганларнинг мулкини мусодара этиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди.
  • Россия ИИВ собиқ футболчи ва блогер Евгений Савинга («КраСава») қидирув эълон қилди. 2023 йил сентябрида «Осторожно, новости» телеграм-канали Россия армиясини такроран «обрўсизлантирганлик» учун Савинга қарши жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берганди .
  • Жо Байден Доналд Трампнинг у «Россияни НАТО давлатларига ҳужум қилиши учун рағбатлантириш» билан таҳдид қилгани ҳақидаги сўзларини «шармандалик» ва «аксиламерика» баёнот деб атади.
  • Украина қуролли кучларининг янги бош қўмондони Олександр Сирский Купянск ва Авдийивка йўналишларида «фавқулодда мураккаб ҳолат» юзага келганини маълум қилди. Унинг маълумотига кўра, Россия қўшини шахсий таркиб борасида катта устунликка эга ва йўқотишлар билан ҳисоблашмасдан «тўп еми штурмлари»ни давом эттирмоқда.
  • РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ОАВда Путин воситачилар орқали Украинадаги можарони музлатиш бўйича таклиф юборгани ҳақидаги хабарларни «нотўғри» деб атади.

Киевда гул сотувчиси

Киевда севишганлар кунида бозори чаққон гул сотувчиси
Kirill Chubotin / Укринформ / ABACAPRESS.COM / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучларининг Купянск атрофидаги янги мудофаа чизиғи

Украиналик ҳарбийлар Россиянинг юришини секинлаштириш учун 2023 йил кузида Харкив областида янги мудофаа чизиғини барпо этишга киришганди. Володимир Зеленский уни бутун Украинадаги «энг кучлиси» деб атаган. Мудофаа чизиғи темир-бетон бошпаналар, «аждаҳо тишлари», танкларга қарши чуқурликлар, блиндажлар ва бошқа мудофаа қурилмаларидан таркиб топган.

Scott Peterson / Getty Images
Украина қуролли кучларининг Купянск яқинидаги мудофаа чизиғидаги хандақлар
Scott Peterson / Getty Images
Scott Peterson / Getty Images
Scott Peterson / Getty Images
Купянск яқинидаги Петропавловка қишлоғида хавфсиз жойга ўтаётган украин ҳарбийси
Scott Peterson / Getty Images

Украина зирҳли техникаларини таъмирлаш жараёни 

Украиналик ҳарбийлар олдинги чизиқдан Украина шимолий қисмига (айнан қаерлиги аниқ эмас) таъмирлаш учун олиб келинган танкдан маскировка тўрини ечмоқда.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари механиги жанговар техникани таъмирламоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик механик таъмирлаш жараёнидан олдин ўзиюрар гаубицани кўздан кечирмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Украина ҚК ўзиюрар гаубицасининг гусеницалари
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top